ЎзА Ўзбек

12.03.2019 09:55 Чоп этиш версияси

Йирик корхонадан янги лойиҳа

Йирик корхонадан янги лойиҳа

Юртимизда кенг миқёсда уй-жойлар, мактаб, боғчалар ва замонавий шаҳарлар қуриш ишлари жадал бормоқда. Бу эса янги турдаги мебель жиҳозларига бўлган эҳтиёжни оширмоқда.Шунингдек, мебель хом-ашё, яъни ЛДСП ва ЛМДФ га бўлган талаб ҳам шунга яраша бўлмоқда. Бундай ўзгариш рақамларда янада яққол намоён бўлади. Мисол учун, 2016 йил 59.8 миллион метр куб ЛДСП импорт қилинган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 73.9 миллион метр кубга, 2018 йилда эса қарийб 100 миллион метр кубга етди.

Бозорда талабнинг ошиб бориши эса бу йўналишда янги лойиҳалар ишлаб чиқишга қўл келади. Олмазор туманидаги “ALMUS Companies” масъулияти чекланган жамияти ламинатланган ЛДСП, ЛМДФ ҳамда пропитка қилинган декоратив қоғоз ишлаб чиқариш лойиҳасини амалиётга жорий этмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 4.013 миллион еврони ташкил этмоқда.

Айни вақтда ишлаб чиқариш қувватининг атиги 56 фоизидан фойдаланаётган корхона янги лойиҳа туфайли 81 фоиз қувватда ишлай бошлайди. Шунингдек, ҳозирда фаолият юритаётган 120 нафар ишчи ёнига яна йигирмага яқин ёшлар қўшилади.

Айни вақтда хом ашё хариди учун “ТЛД Экспо” (Россия) корхонаси билан 2.0 миллион евро миқдорида шартнома имзоланган. Маҳсулотларни Германия технологияси асосида ишлаб чиқариш мўлжалланаётгани туфайли келгусида бу маҳсулотларнинг сифати юқори бўлиши айтилмоқда.

photo5451895932535810670.jpg

photo5454275417432238573.jpg

photo5454275417432238578.jpg

ЎзА
3 740