Йилнинг тўрт фаслида ҳам тўкин
Мамлакатимизда бозорлар фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилаётган алоҳида эътибор аҳолига замонавий талаблар даражасида савдо хизмати кўрсатишда муҳим омил бўлмоқда.
Мамлакатимизда бозорлар фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилаётган алоҳида эътибор аҳолига замонавий талаблар даражасида савдо хизмати кўрсатишда муҳим омил бўлмоқда.Буни Жиззах шаҳридаги марказий деҳқон бозори мисолида ҳам кўриш мумкин.
Миллий меъморчилик андозалари асосида қайта қурилган замонавий савдо мажмуасидан йилнинг исталган фаслида сархил мева-сабзавот, полиз, гўшт, сут ва бошқа турли маҳсулотларни топиш мумкин. Сотувчи ва харидорлар учун барча шароит яратилган. Санитария-гигиена, хавфсизлик талаблари қатъий назоратда. Аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида турли хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари фаолияти ҳам йўлга қўйилган.