Сирдарёда “Гулистон медтехника” масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонаси иш бошлади.

Мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси барча соҳалар, айниқса, иқтисодиётда хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан, чет эл капитали иштирокидаги улушини изчил оширишда яққол намоён бўлмоқда. Биринчи Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Лойиҳа қиймати 7,3 миллион доллар бўлган ушбу корхона “Бек строй” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан барпо этилди. Лойиҳада белгиланган маблағнинг 6,5 миллион долларини хориж инвестицияси, 5 миллиард сўмини “Асакабанк” вилоят филиалидан олинган кредит маблағлари ташкил этади.

Салкам 2 гектарлик майдонни эгаллаган корхонанинг ишлаб чиқариш, қуюв, қадоқлаш, инфузия системасини териш цехлари, лаборатория, тайёр маҳсулотлар омбори ҳамда 80 ўринли ошхона, 20 ўринли ётоқхонаси ва маъмурий биноларида барча шароит яратилган.

Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган корхонада икки сменада иш ташкил этилиб, йилига 216 миллион дона шприц ва 26 миллион дона инфузия системаси ишлаб чиқарилади. Ушбу маҳсулотларни ички бозорда сотишдан ташқари, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистонга экспорт қилиш режалаштирилмоқда. Бу ерда доимий иш ўрни билан таъминланган 210 ишчининг ярми касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлардир.

– Вилоятларда бундай корхоналар ташкил этилиши, айниқса, биз, ёшларнинг бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Гулистон тиббиёт коллежини шу йил битирган Меҳруза Донишева. –Тошкент вилоятида фаолият юритаётган “ASIA TRADE” қўшма корхонасининг малакали мутахассислари бизга иш ўргатди. Энди ҳар биримиз мустақил равишда иш юрита оламиз. Биз мана шундай замонавий корхонада ишлаётганимиздан хурсандмиз.

Корхона ишчилари махсус кийим ва иссиқ овқат билан таъминланган. Тиббиёт хонаси ва бошқа турли тадбирлар ўтказишга мўлжалланган хоналар мавжуд. Замонавий спорт мажмуаси барпо этиш режалаштирилмоқда.

– Ҳозирча хомашёни асосан хориждан келтирмоқдамиз, – дейди “Гулистон медтехника” қўшма корхонаси ижрочи директори Маъмур Бобоев. – Устюрт газ-кимё мажмуаси тўлиқ фаолият бошлагач, хомашёни шу ердан оламиз. Шприц игналари ҳам ҳозирча тайёр ҳолда келтирилмоқда. Корхонада игна ишлаб чиқариш цехини ташкил этиш режалаштирилган. Маҳсулот тури ва ҳажмини янада ошириш, янги иш ўринлари яратиш лойиҳанинг иккинчи босқичида кўзда тутилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йилига 216 миллион дона шприц ва 26 миллион дона инфузия системаси ишлаб чиқарилади