Бухоро вилоятида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида туман ва шаҳарлар бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан 3 минг 500, жумладан, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитлар учун квоталанган 1 минг 283 бўш иш ўрни таклиф этилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табригида муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича республика комиссиясини, жойларда эса бевосита ҳокимлар раҳбарлигида вилоят, шаҳар ва туман комиссияларини ташкил этиш яна бир амалий қадам бўлишини таъкидлади.

Ана шу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, муддатли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида жойларда ҳарбий округлар қўмондонлиги ва вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бухоро вилоятида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида туман ва шаҳарлар бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан 3 минг 500, жумладан, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитлар учун квоталанган 1 минг 283 бўш иш ўрни таклиф этилди. Ёшлар кўргазмали стендлар орқали ўзи танлаган касб ва қобилиятига мос иш топиши учун етарли маълумотга эга бўлди.

–Пешку тумани миллий ҳунармандлик ва қурилиш касб-ҳунар коллежини газ пайвандловчи мутахассислиги бўйича битирганман, – дейди муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган Абдумалик Зарипов. – Ярмаркада ўзим танлаган касб бўйича ишга йўлланма олдим.

Меҳнат ярмаркасида Абдумалик сингари 112 нафар собиқ аскарнинг бандлиги таъминланадиган бўлди. Шунингдек, 224 нафар ёшга меҳнат қонунчилиги ва уларни қизиқтирган масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ярмарка доирасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитлар учун семинар ташкил этилди. Тадбирда вилоят меҳнат бош бошқармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ва Марказий банк ҳудудий бош бошқармаси мутасаддилари ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун яратилган имконият ва имтиёзларга доир янгиликлар билан таништирди.

Мутахассисларнинг Қуролли Кучлар резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг олий ўқув юртлари, ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириши, ҳарбий хизматни шартнома асосида ўташ, ички ишлар тизимида ишга қабул қилиш тартиблари тўғрисидаги чиқишлари ёшлар учун қизиқарли бўлди.

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар учун ҳам ярмарка, ҳам семинар