Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.11.2017 15:29 Чоп этиш версияси

Ёш тадбиркорлар билан очиқ мулоқот

Бухоро муҳандислик-технология институтида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши қошидаги “Ёш либераллар” клуби томонидан очиқ мулоқот ўтказилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлар вакиллари, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Тадбирда “Ёш либераллар” клубининг Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш гуруҳи 18-30 ёшгача бўлган изланувчан, ташаббускор ёшларни аъзоликка қабул қилиш ҳисобига шакллантирилди. Уларга амалий ёрдам кўрсатиш режалари ишлаб чиқилади.

– Биз бундай мулоқотларни вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказамиз, – дейди партия вилоят кенгаши бўлим мудири А.Ҳакимов. – Семинар, давра суҳбатлари шаклида ўтказиладиган тадбирлар ёш тадбиркорларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва мутасадди ташкилотлар кўмагида бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Эркин Ёдгоров, ЎзА
2 572






Все о погоде - Pogoda.uz