Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.04.2018 21:13 Чоп этиш версияси

Ёш тадбиркор Шаҳноза

Ёш тадбиркор Шаҳноза Жорий йилда Навоий вилоятида тижорат банклари томонидан 222 нафар хотин-қизга 15 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилди. Натижада 113 янги иш ўрни яратилди.

Кармана тумани Янги ариқ маҳалласидаги “Шаҳноза Бегим” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Шаҳноза Каримова ҳам фаол ёш тадбиркорлардан.

1.JPG

Тадбиркорнинг 1 гектарлик иссиқхонасида турли гул навлари, помидор ва бодринг парваришланмоқда.

2.JPG

– “Ҳамкорбанк”нинг вилоят филиалидан олинган 300 миллион сўмлик кредит фаолиятимизни ривожлантиришда муҳим омил бўлди, – дейди Ш.Каримова. – Ўтган йили 66 тонна бодринг етказиб бердик. Жорий йилда Испаниядан келтирилган серҳосил помидор ва бодринг навларини экдик. Ҳарорат, ўсимликнинг сув ва озуқага талаби чуқур таҳлил орқали аниқланиб, жамланган хулосалар асосида миқдор ҳамда меъёр тажрибали агроном томонидан белгиланади. Турли минераллар билан бойитилган сув томчилатиш усулида ўсимлик илдизига етказилади.

3.JPG

Айни пайтда етиштирилган бодринг ва помидор бозорга пешма-пеш чиқарилмоқда. Иссиқхонада 10 кишининг доимий бандлиги таъминланган.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
13 529