ЎзА Ўзбек

18.03.2020 Чоп этиш версияси

Ёш оилалар узоқ муддатли имтиёзли кредит беришнинг шартлари ўзгаради

Ёш оилалар узоқ муддатли имтиёзли кредит беришнинг шартлари ўзгаради

Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари беришнинг қуйидаги шартлари белгиланади:

шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун – 2 (2020 йил 1 январдан бошлаб – 1) йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан (2020 йил 1 январдан бошлаб биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада) ва кейинги даврда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 25 (2020 йил 1 январдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун 10) фоизини ташкил этади;

қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун – 2 (2020 йил 1 январдан бошлаб – 1) йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан (2020 йил 1 январдан бошлаб биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада) ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал уй-жой смета қийматининг 25 (2020 йил 1 январдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун 10) фоизини ташкил этади.

Ёш оилаларнинг квартира сотиб олиш тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш ушбу Низомга мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.

Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳар йили давлат дастурларида мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилалар учун белгиланадиган уй-жойлар сонидан келиб чиққан ҳолда ёш оилани уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож сифатида ҳисобга қўяди.

Ёш оилалар учун қурилаётган 1402 та уй-жой қиймати дастлабки бадалининг 65 фоизигача бўлган қисми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобига беғараз ажратилади.

20 571
Инобат АҲАТОВА, ЎзА