Ёш фермерлар икки шарт бўйича ўз маҳоратини намойиш этди
Навоийда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган “Ёш фермер – 2017” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоийда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган “Ёш фермер – 2017” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.Унда ёш фермерлар 2 шарт бўйича ўз маҳоратини намойиш этди.
Навбаҳор туманидаги “Янги замин орзуси” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Рўзиев биринчи ўринни эгаллади. Қизилтепа туманидаги “Кубаро Диёр” фермер хўжалиги раҳбари Х.Раҳмонов иккинчи, Нурота туманидаги “Озода Элмуродова” фермер хўжалиги раҳбари Б.Эшмуродов учинчи ўринга сазовор бўлди.
– Хўжалигимиз тасарруфида 50 гектар экин майдони мавжуд, – дейди Шаҳзод Рўзиев. – Шу кунлар пахта теримини бошлаб юбордик. Ғалладан бўшаган ерларда такрорий экин ундириб, кунгабоқар, соя, мош, лавлаги, сабзи, шолғом каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирмоқдамиз. Хўжалигимизда 6 киши доимий иш билан банд.
Танлов доирасида фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.
Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.