Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.09.2017 17:11 Чоп этиш версияси

“Ёш фермер – 2017” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Хоразмда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган “Ёш фермер – 2017” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу анъанавий танлов мамлакатимизда фермерлик ҳаракатини ривожлантиришда фаол иштирок этаётган ёш ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини муносиб рағбатлантириш, илғор тажрибаларини оммалаштиришга хизмат қилмоқда.

Танловда 20 нафар ёш фермер турли шартлар бўйича баҳслашди. Гурлан туманидаги “Умида” фермер хўжалиги раҳбари Ғайрат Қозоқов биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

– Бугунги тадбир баҳона ўзим каби ёш фермерларнинг илғор тажрибаси ва ғоялари билан танишдим, – дейди Ғ.Қозоқов. – Фермер хўжалигимиз даромади йилдан-йилга ортмоқда. Жорий йилда ғалладан 50 центнердан ошириб ҳосил олдик. Шу кунларда пахта даласида иш қизғин. Биринчи теримнинг ўзида ҳосилдорлик 30 центенердан ошди.

Танлов доирасида фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА
2 348






Все о погоде - Pogoda.uz