ЎзА Ўзбек

27.02.2019 Чоп этиш версияси

Янгиси – янада қулай!

Янгиси – янада қулай!

Акциядорлик-тижорат “Қишлоққурилишбанк”нинг “QQB-mobile” мобиль иловаси тобора оммалашиб бормоқда.

Шу кунларда мазкур дастурнинг Android ва IOS платформаларидаги уяли телефонлар учун янгиланган версиялари ишга туширилди.

Илованинг такомиллаштирилган версияларида аҳоли ва мижозлар учун янада қулайликлар яратилган. Хусусан, эндиликда:

-иловага бошқа тижорат банклари томонидан эмиссия қилинган пластик карталарни бириктириш;

- бошқа тижорат банкларининг иловага бириктирилган пластик карталари маблағлари ҳисобидан тўловларни амалга ошириш;

- доимий тўловларнинг шаклини яратиш;

- пластик карта айланмаси тўғрисида батафсил маълумот олиш;

- банк филиаллари дислокациясини кўриш мумкин.

qqqqqbbb-1.jpg

Авваллари “QQB-mobile” мобиль иловаси ёрдамида картадан картага пул ўтказиш амалиётини фақат “Қишлоқ қурилиш банк” карталари ўртасида бажариш мумкин эди. Ҳозирда бошқа тижорат банклари карталари ўртасида ҳам ўзаро пул ўтказиш мумкин бўлди.

Шунингдек, иловадан фойдаланишга доир тарифлар ҳам анча мақбуллашган:

- иловани юклаб олиш, иловага пластик карталарни бириктириш – бепул;

- “online-конверсия” амалиётини бажариш – бепул;

- коммунал, бюджет ва тижорат тўловларини амалга ошириш – бепул;

- ҳисобрақам мониторинги – бепул;

- маблағларни бир картадан бошқа картага ўтказиш - транзакциянинг 0,5 фоизи миқдорида;

- кредит қарздорлигини сўндириш – транзакциянинг 0,5 фоизи миқдорида.

Эслатиб ўтамиз, “QQB-mobile” иловасидан фойдаланиб уяли алоқа операторлари, шаҳар телефони, интернет провайдерлар, рақамли телевидение хизматлари, истеъмол ва ипотека кредитлари учун тўловларни ҳамда коммунал тўловларни (электр энергия, табиий газ, иссиқлик манбаи, ичимлик суви, махсустранс ва ҳ.к.), Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жарима тўловларини ўтказиш мумкин.

Шунингдек, барча тижорат банкларининг сўм пластик карточкаларига эга мижозлари илова орқали ўзларининг VISA халқаро тўлов карточкаларига чет эл валютасини онлайн режимида конверсия қилиш имкониятига ҳам эгалар.

Android (ссилка:

https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.fido_biznes.mobile.client.qqb

IOS (ссилка:

https://itunes.apple.com/uz/app/qqb-mobile/id1368479325?mt=8

Видеога ссилка:

https://youtu.be/j7_h9gaZMls

“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Маълумот учун:

Телефон: 71 150-93-39
Веб-сайт: www.qqb.uz
Telegram: https://t.me/QQBANK
Facebook: FB.com/official.qqb.uz
Банк ахборот хизмати​​

7 028
ЎзА