Янги йил савдо ярмаркаларида 38 турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
Олмалиқ шаҳридаги “Ойдин” деҳқон бозорида ташкил этилган савдо ярмаркасида аҳоли учун энг зарур бўлган қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган, савдо терминаллари орқали сотилмоқда.
Олмалиқ шаҳридаги “Ойдин” деҳқон бозорида ташкил этилган савдо ярмаркасида аҳоли учун энг зарур бўлган қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган, савдо терминаллари орқали сотилмоқда.Бозор маъмурияти томонидан савдо ярмаркасида сотилаётган 1 килограмм мол гўштининг нархи 27 минг сўм, 1 килограмм қўй гўштининг нархи эса 27 минг сўмдан 29 минг сўмгача қилиб белгиланган.
Тошкент вилоят молия ҳамда давлат солиқ бошқармалари, “Тошвилбозорсавдо” уюшмаси таклифига мувофиқ, 2017 йилнинг 1-31 декабрь кунлари Тошкент вилояти деҳқон бозорлари ва савдо ярмаркалари расталарида сотиладиган 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг энг юқори чекланган чакана нархлари тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 10 декабридан 2018 йилнинг 10 январига қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида фаолият кўрсатадиган Янги йил савдо ярмаркаларида 38 турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотилиши белгиланган.