Бухоро вилояти Пешку туманидаги “Шимолий” коллекторнинг 9-хўжаликлараро тармоғида насос станцияси фойдаланишга топширилди.

– “Варахша” массиви атрофида ўндан ортиқ фермер хўжалиги деҳқончилик қилади. Уларнинг ери ва аҳоли томорқасини қўшиб ҳисоблаганда, экинзорлар майдони 5,5 минг гектардан ошади, – дейди “Хархўр-Дуоба” ирригация тизими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Зайниддин Ҳамдамов. – Табиийки, бу майдонлардаги ҳосилдорлик ернинг мелиоратив ҳолати, ерости зах суви сатҳига бевосита боғлиқ. Зах қочирилса, баҳорда чигит ва бошқа экинлар ўз муддатида тўла ундирилади. Ҳудуддаги экинзорларда ерости сизот сувлари меъёрида сақланиши учун коллекторнинг захни қабул қилиш ва равон оқиш имконияти юқори бўлиши керак. Секундига 2 кубметр сувни зовурдан 6 метр баландликдаги “Бобоҳожи” каналига кўтариб бериш қувватига эга янги насос станцияси айни шу мақсадга хизмат қилади.

Гидроиншоотнинг яна бир ўзига хос жиҳати, у муайян даражада ирригация объекти вазифасини ҳам ўтайди. Вегетация даврида, сув тақчил бўлган ёки унга эҳтиёж ортганда, насос станцияси узатган зовур суви чучук сув билан қўшилган ҳолда далага канал орқали етказилади. Мутахассисларнинг фикрича, унинг ёрдамида “Варахша” массивидаги 1,5-2 минг гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланади.

Шофиркон туманидаги “Шимолий Бухоро” коллектори ўзанида ҳам “Читгарон” насос станцияси ишга туширилди. Натижада 2000 гектар ернинг сув таъминоти яхшиланди.

Мазкур объектлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2,7 миллиард сўм маблағи ҳисобига “Ромитандавсувмахсуспудратқурилиш” давлат унитар корхонаси ва “Бухоросувхизмат” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан барпо этилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги насос станциялари ишга туширилди