Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.10.2012 15:28 Чоп этиш версияси

Янги лойиҳалар самараси

Ғаллаорол туманида жорий йилнинг ўтган даврида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, ички бозорни тўлдиришга йўналтирилган 11 лойиҳа амалга оширилди.

Мазкур лойиҳалар доирасида “Гулистон” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида “Илғор барака сервис” хусусий корхонасининг мева-сабзавотни сақлайдиган музхонаси ишга туширилди. Хориж технологияси билан жиҳозланган корхона 200 тонна мева-сабзавотни сақлаш қувватига эга.

– Ушбу лойиҳани амалга оширишда “Агробанк”нинг 200 миллион сўмлик кредити бизга қўл келди, – дейди корхона раҳбари Фарҳод Бердиёров. – Ҳудудимизда мева-сабзавот кўп етиштирилиши боис хомашё тақчиллиги йўқ.

Бу тумандаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлайдиган биринчи корхона эмас. Малтоб, Гулистон қишлоқларида ҳам мева-сабзавотни сақлайдиган ва қайта ишлайдиган иккита корхона ишга туширилди.

Туманда мева-сабзавот, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш йил сайин кўпайиб бораётир. Бу тармоқларнинг ривожланиши қайта ишлаш саноати тараққий этиши учун хизмат қилмоқда.

Айни пайтда туманда яна 50 дан зиёд кичик лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳам иш олиб борилаётир. Йилнинг ўтган даврида бу қўшимча лойиҳаларнинг 42 таси амалга оширилиб, 500 дан зиёд иш ўринлари яратилди. 


ЎзА, Т.Бекназаров
13 802