ЎзА Ўзбек

13.06.2018 15:57 Чоп этиш версияси

Янги корхоналар ташкил этишда “пешқадам” Сирдарё!

Янги корхоналар ташкил этишда “пешқадам” Сирдарё! 2018 йил январь–май ойлари мобайнида Ўзбекистонда 25219 та янги корхона ва ташкилот ташкил этилди.

Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимизда 2018 йил январь–май ойлари мобайнида 25219 та янги корхона ва ташкилот ташкил этилган. Бу эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 15,4 фоизга кўпдир.

Энг кўп янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар Тошкент шаҳрида (5444 та), Тошкент (1965 та), Фарғона (2422 та) ва Самарқанд вилоятлари (1983 та) ҳиссасига тўғри келади. Бу борада энг кам кўрсаткичлар Сирдарё (680 та), Хоразм (918 та) ҳамда Навоий (996 та) вилоятларида кузатилди.

Ҳудудлар бўйича янги ташкил этилган корхоналар ва 
ташкилотларнинг сони, бирликда


Снимок.JPG

Агар иқтисодий фаолият турлари кесимида кўрсак, энг кўпи савдо (5156 та), саноат (4914 та), қишлоқ, ўрмон, балиқ хўжалиги (2835 та) ва қурилиш (2810 та) соҳаларида ташкил этилган. Энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (570 та), ахборот ва алоқада (583 та) ҳамда ташиш ва сақлашда (889 та) ташкил этилганлиги кузатилмоқда. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

ЎзА
5 784