“Жиззах” махсус индустриал зонасида фаолият кўрсатаётган “Экоклимат” масъулияти чекланган жамияти негизида иссиқлик ўтказмайдиган шиша толали материаллар ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади.

Мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йил 18 мартдаги “Жиззах” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида”ги фармони асосида ташкил этилган саноат ҳудудида ички ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқараётган корхоналар кўпаймоқда.

Лойиҳа қиймати 7 миллион доллар бўлган мазкур корхона йилига 10 минг тонна ёки 24 миллиард сўмликдан ортиқ импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотларнинг асосий қисмини экспортга йўналтириш мўлжалланмоқда.

Корхонада яратилган 100 янги иш ўрнининг аксариятини касб-ҳунар коллежларини битирган ёш мутахассислар банд этди.

– Мамлакатимиз иқтисодиёти юксалиб, замонавий корхоналар барпо этилаётгани айниқса биз, ёшларни иш билан таъминлашда муҳим омил бўлмоқда, – дейди Жиззах транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежини шу йил битирган Дониёр Қурбонов. – Биринчи Президентимиз фармони билан вилоятимизда ташкил этилган саноат ҳудуди жиззахлик ёшларнинг имкониятларини янада кенгайтирди. Мен ва тенгдошларим шундай замонавий корхонага ишга кирганимиздан хурсандмиз.

“Жиззах” махсус индустриал зонаси ташкил этилганидан буён ўтган вақтда ҳудудда умумий қиймати 44,1 миллион доллар бўлган 13 корхона фойдаланишга топширилди. Жорий йилнинг ўтган даврида улар томонидан 133 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 750 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди. 770 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими С.Исмоилов сўзга чиқди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги корхона иш бошлади