ЎзА Ўзбек

16.01.2019 Чоп этиш версияси

Янги корхона 125 кишини иш билан таъминлади

Янги корхона 125 кишини иш билан таъминлади

Навоий вилояти Конимех туманида “Навоийазот” АЖга қарашли полипропилен қоп ишлаб чиқариш корхонаси фаолият бошлади.

Янги корхона йилига 10 миллион дона полипропилен қоп ишлаб чиқариш қувватига эга. Умумий қиймати 8 миллиард сўмни ташкил этган мазкур лойиҳа иш бошлаши билан 125 кишининг бандлиги таъминланди. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг асосий қисми “Навоийазот” акциядорлик жамиятига етказиб берилади.

1.jpg

3.jpg

6.jpg

8.jpg

5 068
Сирож Аслонов (сурат), ЎзА​​