Мамлакатимизда халқаро талабларга тўла жавоб берадиган магистрал йўллар барпо этиш, уларни дунё йўлларига туташтириш, автотрассалар бўйида замонавий инфратузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2010 йил 21 декабрдаги “2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Мазкур ҳужжат ижроси доирасида барпо этилаётган халқаро аҳамиятга молик Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу автомобиль йўлининг 652 километри Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ўтади.

Ушбу йирик бунёдкорлик ишлари доирасида халқаро йўлнинг 765-километрида, яъни Нукус – Чимбой – Тахтакўпир йўли билан кесишган жойда замонавий кўприк бунёд этилди. 2013 йилнинг декабрида бошланган қурилиш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси томонидан амалга оширилди.

Иншоотнинг ишга туширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари О.Ҳамроев ва бошқалар мамлакатимизда йўл инфратузилмасини, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор йўлларни замон талабларига мослаштириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

– Халқаро андозаларга тўла жавоб берадиган ушбу иншоот қурилишида қирқдан зиёд ишчи-муҳандис 20 га яқин замонавий техника ва механизмлардан унумли фойдаланиб, ишни сифатли якунлади, – дейди корхона раҳбари Рустам Ўразимбетов. – Шу кунларда қурилишнинг иккинчи босқичи, яъни кўприк атрофини ободонлаштириш, тунги ёриткичларни ўрнатиш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Иншоот Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллик байрамига ўзига хос совға бўлади.

– Транспорт воситалари серқатнов ҳудудда замонавий кўприк барпо этилгани аҳоли учун ҳам, ҳайдовчилар учун ҳам жуда қулай бўлди, – дейди ҳайдовчи Жақсилиқ Ўразимбетов. – Тўрт йўлнинг туташган жойида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, транзит автоуловлар ҳаракати учун ҳам кенг имкониятлар яратилди.

Халқаро аҳамиятга молик Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу автомобиль йўлининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ўтган қисмида 1 мотель, 3 автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси, 4 автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси, 6 авария-чақирув ва тиббий ҳамда техник ёрдам пункти, 2 автомобилларнинг қисқа тўхташ жойи бунёд этилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги кўприк ишга тушди