Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.08.2017 17:18 Чоп этиш версияси

170 янги иш ўрни яратилади

170 янги иш ўрни яратилади Президентимиз жорий йил июнь ойида Фарғона вилоятига ташрифи чоғидаҳудудда амалга оширилиши режалаштирилаётган янги лойиҳалар билан танишди. Учкўприк туманидаги собиқ консерва заводи негизида амалга оширилаётган лойиҳа шулар жумласидандир.

–Лойиҳага кўра, ўз маблағимиз ва “Ипотекабанк”нинг 7,4 миллиард сўмлик кредити ҳисобидан корхонамизнинг мавжуд қувватларини модернизация қиламиз, мева сақловчи музлаткич ва қадоқловчи ускуналар ўрнатамиз, - дейди “Valley Moutains Fresh” МЧЖ жамияти раҳбари Раҳмонназар Охчаев. — 2018 йилнинг биринчи чорагида лойиҳанинг биринчи босқичи, тўртинчи чорагида иккинчи босқичи ишга туширилади. Лойиҳа тўлиқ рўёбга чиққач, йилига минг тонна томат пастаси, шунча миқдорда пюре ва концентрат, мева-сабзавот консервалари истеъмолчиларгаетказилиб берилади. Маҳсулотлар экспорти ҳам йўлга қўйилади. Муҳими, 10,5 миллиард сўмлик ушбу лойиҳа туфайли 170 янги иш ўрни яратилади.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
1 731






Все о погоде - Pogoda.uz