Мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланаётган шу кунларда янги ижтимоий-иқтисодий иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда. Пойтахтимизнинг Олмазор туманида қад ростлаган «Well med pharm» фармацевтика корхонаси шулардан биридир.

Янги корхона очилиши муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзфармсаноат» акциядорлик концерни, давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари, ишбилармонлар қатнашди.

«Ўзфармсаноат» акциядорлик концерни бошқаруви раиси М.Дўстмуродов ва бошқалар тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун қулайликлар, имконият ва имтиёзлар кенгаяётгани фармацевтика саноати тараққиётида ҳам муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 16 сентябрдаги «2016-2020 йилларда республика фармацевтика саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги ҳамда 2016 йил 31 октябрдаги «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари бу борадаги ишларда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

«Well med pharm» фармацевтика корхонаси Ҳиндистоннинг «Shayana farm» фармацевтика компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Бунинг учун тўрт ярим миллион доллар миқдорида инвестиция жалб этилди.

Замонавий андозалар асосида барпо этилган корхонада юқори технологик ишлаб чиқариш линияси ўрнатилган. Технологик жараёнлар ва логистика тизими бир-бири билан узвий боғлиқлиги меҳнат унумдорлиги юқори бўлишига хизмат қилади. Илм-фаннинг сўнгги ютуқлари асосида жиҳозланган физик ва кимёвий таҳлил лабораторияси сифат ва хавфсизлик омилидир.

Янги корхонада йилига ўн миллион қадоқда гепатопротектор, оғриқ қолдирувчи, иммунитетни кучайтирувчи ва бошқа таблетка, капсула, малҳам ва шарбат шаклидаги дори воситалари ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида четдан келтирилаётган йигирма беш номдан зиёд дори воситасини тайёрлаш маҳаллийлаштирилади. Етмишдан ортиқ йигит-қиз иш билан таъминланади.

– Ўзбекистон бозорида ўн беш йилдан буён иш олиб бормоқдамиз, – дейди "Shayana farm" фармацевтика компанияси бош директори Тивари Ашок Кумар. – Мамлакатингизда тадбиркорлик учун имтиёзлар кенгаймоқда. «Well med pharm» корхонаси 2021 йилгача ягона солиқ тўловидан озод этилди. Четдан хомашё олиб киришда бир қатор имтиёзлар берилди. Биз ҳам бу имкониятлардан самарали фойдаланиб, тадбиркорликни янада кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турини кўпайтиришни режалаштирмоқдамиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда янги фармацевтика корхонаси ишга тушди