Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

03.08.2018 19:49 Чоп этиш версияси

Яна қирққа яқин маҳаллий аҳоли ишли бўлди

Яна қирққа яқин маҳаллий аҳоли ишли бўлди

“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти таркибидаги “Фергана Сенабо сервис”00a7a426-6a9b-44e1-93c4-03ca86f5350d.jpg масъулияти чекланган жамияти 2010 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Фарғона шаҳрида жойлашган мазкур корхона бугунги кунда пишган ғишт, оҳак, чинни буюмлари каби бир қатор маҳсулотларни ишлаб чиқармоқда. 

Жорий йилнинг биринчи чорагида ушбу корхона яна бир хайрли ишга қўл урди. Яъни, корхона Фарғона туманининг Саткак қишлоғи ҳудудида йилига 1 миллион 300 та бетонблок ишлаб чиқариш қувватини ишга туширди. Умумий қиймати 130 минг доллар эквивалентидаги ушбу қувват натижасида 6 нафар маҳаллий ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлди. 

Фарғона шаҳрида биржа орқали сотиб олинаётган гранула хомашёсини қайта ишлаш ҳам “Фергана Сенабо сервис” масъулияти чекланган жамияти ҳиссасига тўғри келади. Эндиликда гранула хомашёсини қайта ишлаш эвазига йилига 5 миллион дона сифатли ва замонавий қоплар ишлаб чиқарилаётир. Икки сменада ташкил этилган қувват 30 нафар маҳаллий аҳолини доимий иш билан таъминлади. 

Айни кунда “Фергана Сенабо сервис” масъулияти чекланган жамияти маҳсулотлари “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида бунёдкорлик ишларини бажараётган пудрат ташкилотларга, вилоятнинг туман ва шаҳарларидаги қурувчи ташкилотларига пешма-пеш етказиб берилмоқда. 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА