Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 10:43 Чоп этиш версияси

Якка тартибдаги тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари банкдаги ҳисоб варақларидан чет эл валютасини нақд кўринишда ечиб олишлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарорига мувофиқ Тижорат банклари томонидан хорижий валютадаги ҳисоб варақларни юритиш Тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (1998 йил 22 октябрь 511-сон), дея хабар беради Марказий банк расмий сайти.

Юқорида қайд этилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларга кўра, чет эл валютасида даромад олувчи юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва фермер хўжаликларига ўз маблағларини эркин тасарруф қилишларини кафолатлаш мақсадида, уларнинг банк ҳисобварағидан чет эл валютасини нақд кўринишида олиш ҳуқуқи берилди.

1 735






Все о погоде - Pogoda.uz