Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.01.2018 15:45 Чоп этиш версияси

“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири тайёрланади

Олий Мажлис ҳузурида ташкил этилган Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти яқин вақт оралиғида тадбиркорлик, савдо ва экология соҳасидаги қонун ҳужжатларини кодификация қилиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш, қонунлар ижросини таъминлаш билан боғлиқ фуқаролар, тадбиркорлик ва иқтисодиётнинг ортиқча бюрократик харажатларини бартараф этишнинг истиқболли йўлларини топиш, жиноий ва жиноий-процессуал қонунчиликни ишлаб чиқиш концепциясини яратишни режалаштирмоқда.

Иқтисодиёт соҳасида амалдаги қонунларни инвентаризация қилиш ва унинг натижаларига кўра, тахминан 10 та янги қонун янги қонун лойиҳасини тайёрлаш белгиланган. Жумладан, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрири тайёрланади.

2018 йилда институт Европа парламенти тадқиқотлари маркази, АҚШ, Корея, Германия, Туркия парламентининг илмий муассасалари билан ҳамкорлик меморандумлари имзолашни режалаштирган.

Улуғбек Асроров, ЎзА
11 198