ЎзА Ўзбек

03.09.2020 Чоп этиш версияси

Валюта операцияларининг янги қоидалари қабул қилинди

Валюта операцияларининг янги қоидалари қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълум қилишича, “Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари” тасдиқланган. 

Унга кўра, валютани тартибга солиш соҳасидаги тартиботлар соддалаштирилиб, ўз аҳамиятини йўқотган нормалар бекор қилинди.

Шу билан бирга, амалдаги меъёрий ҳужжатларни унификация қилиш мақсадида 5 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилди.

Ушбу ҳужжат билан, тижорат банклари резидентлар ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартиби, ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш операцияларини амалга ошириш тартиби белгиланди.

Шунингдек, жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд чет эл валютасини қабул қилиш тартиби, тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва олиб кириш тартиби белгиланди.

9 180
ЎзА