Яқинда Uzcard карточкалари орқали бемалол валюта ечиб олиш имконияти пайдо бўлади.

Статистик маълумотларга кўра, дунёда ҳар 14 сонияда битта киберхужум амалга оширилади. Киберхужумлар бўйича етакчи ўринларни Саудия Арабистони, Германия, Буюк Британия, Туркия, Швейцария, АҚШ ва бошқа мамлакатлар эгалламоқда. 

Ана шундай таҳдидлардан ҳимояланишнинг қандай йўллари бор? Бу борада қандай дастурлар амалга оширилмоқда? Бу ҳақида яқинда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) ва Мирзо Улуғбек инновацион маркази ташкил этган форумда бир қатор фикр-мулоҳазалар билдирилди. Улар орасидан эътиборимизни тортган тақдимотлардан бири – "ЕОПЦ" маъсулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона бош директори Аҳрор Маҳмудовнинг бу борадаги таклиф ва мулоҳазалари бўлди. 

Аҳрор Маҳмудов,
"ЕОПЦ" маъсулияти чекланган 
жамият шаклидаги қўшма корхона 
бош директори 

Снимок.JPG

– Иқтисодиётнинг деярли барча тармоқларида ахборот технологияларининг ривожланишини эътиборга оладиган бўлсак, айни вақтда ҳар бир ташкилот ахборот хавфсизлиги масаласига жиддий эътибор қаратиши лозим деб ўйлайман. Ҳозирданоқ дунёнинг кўплаб йирик компаниялари ўзларининг хавфсизлик тизими архитектурасини маълум даражада қайтадан қурмоқда. Шунга қарамай айрим давлатлар ҳали ҳамон магнитли чизиқдан фойдаланмоқда. Бу жуда ҳам эски технология бўлиб, катта молиявий йўқотишларга олиб келади. Бунга чек қўйиш учун бутун дунё ташкилотлари пластик карта тизимида янгиликлар яратиш учун изланишлар олиб бормоқда. Охирги маълумотларга эътибор қиладиган бўлсак, Ўзбекистонда асосан чипли карталардан фойдаланилмоқда. Бу тизим кўлланиб келинаётган технологиялар орасида нисбатан хавфсиз ҳисобланади. Лекин, бу юз фоиз хавфсизлик таъминланади, дегани эмас. Ҳозирда қайси бир ташкилотга кириб, тўлов қилсангиз пинкодни сўрайди. Бу нотўғри. Агар сиз уни айтсангиз, кодни билиб олган ғараз ниятли одам ундаги сўммани ечиб олиши муаммо эмас. 

Келгусида бу йўналишдаги хавфсизликни янада ошириш учун бармоқ изидан фойдаланиш таклиф этилмоқда. Бунда пин код ўрнида бармоқ изидан фойдаланилади. Бу жуда хавфсиз ва самарали. Биламизки, Араб амирлигида хавфсиз шаҳар тизими жуда тез ривожланмоқда. Ҳозирда биз ҳам ана шундай янги технологияларга қадамма-қадам бормоқдамиз. Яъни келгусида Ўзбекистонга келадиган туристлар ва юртимиз фуқаролари бармоқ изларидан ёки кўз қорачиғидан фойдаланган ҳолда тўловни амалга ошириши мумкин. Агарда маълумотларга эътибор қиладиган бўлсак, ана шу амалиёт жорий этилган Дубай энг хавфсиз шаҳарлардан бирига айланди. Кўчаларда қўйилган камералар, ҳатто машинада бўлсангиз-да, қорачиғдан фойдаланган ҳолда шахснинг қаерда, нима қилаётгани ҳақида маълумот бериб туради. Шу боис бу шаҳарда ўғирлик, талончилик йўқ. Одам йўқолиб қолса, охирги марта қайси дўконда ёки манзилда бўлгани орқали бемалол топиш мумкин. 

Кейинги йилларда кибрҳужумлар туфайли дунёдаги йирик ташкилотларда хавфсизликни таъминлаш учун сарфланадиган харажатлар кўпайиб бормоқда. 2019 йилда кибрҳужумларнинг олдини олиш учун дунёда 4,2 миллиар доллар сарфланиши кутилмоқда. Шу қаторида бизнинг ташкилотимиз ҳам йилдан-йилга шу йўналишда сарфланадиган маблағлар миқдорини оширмоқда. Ҳозир ҳам кўпчилик яхши эслайди, 2018 йилда Uzcard тизими икки кун ишламай қолгани ҳаммани шошириб қўйди. У вақтда биз кибрхавфсизликни таъминлаш учун йиллик даромаднинг 35-38 фоизини сарфлаётган эдик. Энди бу кўрсаткични 65 фоизга кўтардик.

Айни вақтда Ягона умумреспублика процессинг маркази Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган 29 та банк ва 40 дан ортиқ тўлов тизимларига (тўлов агрегаторлари) процессинг хизматларини кўрсатиб келмоқда. мижозлар учун бу борадаги сўнгги янгиликлардан бири сифатида «VISА» карточкаларини текинга очилаётганини айтиш мумкин. Бунинг сабаби, ҳозирда валютани лебераллаштириш борасида юртимизда «Йўл харита»си ишлаб чиқилган. Ҳеч кимга сир эмас, бир-икки йил олдин конвертация муаммоси катта эди. Қора бозор ва тижорат банклари ўртасидаги нархда катта тафовут бор эди. Энди у ҳолатга чек қўйилди ва барча йўллар очилди. Энди ҳар бир фуқаро валютани чегарсиз миқдорда харид қилиши мумкин. Бу банклар учун ортиқча харажат бўлса-да, карточкаларни текинга бериш амалиётини банклар қўлламоқда. Лекин, яқинда конвертация бунга эҳтиёж қолмайди. Чунки, Uzcard карточкалари орқали бемалол валюта ечиб олиш имконияти пайдо бўлади.

Айни вақтда хитойлик ҳамкорларимиз билан ишлаб чиқилган карточкаларни амалиётда кўллашни бошладик. У иккита логотипга эга бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида сўмга ишлайди. Хорижга чиқилса, сўммалар автоматик равишда конверсия бўлиб, сиз турган давлатнинг пул бирлигига айланади. Шунда сиз хорижга чиқиш учун алоҳида карточка олишингизга эҳтиёж қолмайди. Ҳозирда юртимиздаги 12 тижорат банки бу тизимга аъзо бўлди. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Uzcard карточкаларидан валюта ечиб олиш имконияти яратилади