Бекор қилинган қатновларнинг йўловчиларига авиачипталарни қайтариш ёки бошқа саналарга қайта бронлаш қўшимча ҳақ ва жарималарсиз амалга оширилади.

Uzbekistan Airways дунёда ривожланаётган эпидемиологик вазият ва Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг қатновлари амалга оширилаётган давлат органлари даражасида жорий этилаётган чекловлар, шунингдек, ҳаво қатновларига бўлган талабнинг кескин пасайиши муносабати билан авиакомпания 2020 йилнинг март-апрель ойларида амалдаги парвозлар жадвалига вақтинчалик ўзгартиришлар киритишга мажбур бўлганлиги ҳақида хабар берди.

Ўзгартиришлар Uzbekistan Airwaysнинг қуйидаги шаҳарларга бўлган қатновларга тегишли:

1. Лондон — HY201/202 қатновлари 2020 йил 14 мартдан апрелгача вақтинча бекор қилинди;

2. Париж — HY251/252 қатновлари 2020 йил 14 мартдан апрелгача вақтинча бекор қилинди;

3. Амритсар — HY421/422, HY441/442, HY443/444 қатновлари 2020 йил 18 мартдан бекор қилинди;

4. Дели — HY425/426 қатновлари 2020 йил 20 мартдан апрелгача чоршанба ва пайшанба кунлари, ҳамда якшанба ва душанба кунлари фақат кечқурун амалга оширилади;
— 2020 йил 20 мартдан апрелгача HY421/422 ва HY423/424 қатновлари бекор қилинди;

5. Мумбай — 2020 йил 20 мартдан апрелгача HY427/428 қатновлари бекор қилинди;

6. Жакарта — 2020 йил 25 мартдан апрелгача ҲЙ541/542 қатновлари бекор қилинди;

7. Куала-Лумпур — HY553/554 қатновлари бекор қилинди;
— HY551/552 қатновлари 2020 йил 25 март куни бекор қилинди,
— HY551/552 қатновлари 2020 йил 1-20 апрель кунлари фақат чоршанба кунлари амалга оширилади;

8. Бангкок — HY531/532 қатновлари 2020 йилнинг март ойида фақат 16, 19 ва 26 март кунлари амалга оширилади;
— HY533/534 қатновлари 2020 йил март ойида фақат 18, 21 ва 28 март кунлари амалга оширилади;
— 2020 йил апрель ойида HY531/532 қатновлари бекор қилинди;
— HY533/534 қатновлари 2020 йил апрель ойида фақат чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади;

9. Тел-Авив — HY303/304 қатновлари 2020 йил 14 мартдан апрелгача бекор қилинди;
— HY301/302 қатновлари 2020 йил март ойида фақат 19 ва 26 март кунлари амалга оширилади
— 2020 йил апрель ойида HY301/302 қатновлари бекор қилинди;

Авиакомпания саёҳатни ёки Ўзбекистон Республикасига қайтишни режалаштириш жараёнида авиачиптада кўрсатилган қатновнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, бораётган мамлакатларга кириш қоидалари ва чекловлари, шу жумладан карантин талаблари билан https://www.uzairways.com сайтида ёки +998781400200 рақами орқали авиакомпаниянинг Ягона алоқа марказида ва белгиланган мамлакатларнинг Ташқи ишлар вазирликлари сайтларида диққат билан танишиб чиқишни сўрайди.

Маълумотларга кўра, юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича бекор қилинган қатновларнинг йўловчиларига авиачипталарни қайтариш ёки бошқа саналарга қайта бронлаш қўшимча ҳақ ва жарималарсиз амалга оширилади.

Шу билан бирга авиакомпаниянинг Ягона алоқа маркази иш билан юклангани сабабли, линияда бўлган навбатда узоқ кутиб қолиш эҳтимоли ҳақида хабар берилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Uzbekistan Airways март-апрель ойларида бир нечта авиақатновларни бекор қилди