ЎзА Ўзбек

13.07.2020 Чоп этиш версияси

uzA+ даражасини АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” қўлга киритди!

uzA+ даражасини АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” қўлга киритди!

2020 йил июнь ойида “Axbor-Reyting” рейтинг агентлиги АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг миллий шкала бўйича кредит рейтингини “uzA+” даражасида ва “Барқарор” прогнози билан тасдиқлади.

“uzA+” рейтинги банкнинг кредитга лаёқатлилик даражасини “Жуда юқори” деб эътироф этади. Ўз навбатида, банк фаолиятидаги кредит таваккалчилигини жуда паст даражада эканлигини ифодалайди. 

“uzA+” рейтингига лойиқ кўрилган банк кредиторлар, депозиторлар ва инвесторлар олдидаги молиявий мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажара олиш бўйича жуда юқори салоҳиятли банк сифатида эътироф этилади.

Банк ахборот хизмати

5 185
ЎзА