Андижонда 2015 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари ижросига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов бошқарган йиғилишда 2015 йилда вилоят иқтисодиётини юксалтириш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилинди. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда 2015 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда сезиларли натижаларга эришилгани қайд этилди. Ялпи ҳудудий маҳсулот ўсиш суръати 3,6 фоизни ташкил этиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 22, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 8 фоизга кўпайди. Қурилиш ишлари 13,7, чакана савдо айланмаси 14, хизматлар ҳажми 20 фоиз ошди.

Иқтисодиётга жалб этилган инвестицияларнинг асосий қисми янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, саноатни модернизация қилиш ва технологик янгилашга йўналтирилди. Хусусан, 2013-2015 йилларда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 302,1 миллиард сўмлик инвестиция ўзлаштирилиб, 3 минг 768 янги лойиҳа амалга оширилди. Бунинг самарасида 41 минг 257 янги иш ўрни яратилди.

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида жами 56,9 миллион доллар қийматида, жумладан, 17,3 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилиб, 20 лойиҳа амалга оширилди. Пахтаобод туманидаги “Эстерн Рут Андижан” қўшма корхонасида тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Ҳисобот даврида вилоятда ҳудудий экспорт дастури доирасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди. Жами 158 миллион доллар қийматидаги маҳсулот экспорт қилинди. 45 корхона экспорт фаолиятига жалб этилди.

Ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш борасида 117 километрдан ортиқ оптик толали кабеллар тортилиб, кенг полосали тармоқдан фойдаланувчи порталлар 1752 тага етди.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 25 лойиҳа амалга оширилиб, 21,4 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва 7,6 миллион доллар миқдоридаги валютани тежаб қолиш имконини берди.

Ўтган йили намунавий лойиҳалар асосида 1 минг 60 уй-жой қурилди. Андижон шаҳрида 6 кўп қаватли “Камолот” уйи барпо этилди.

Вилоятда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда энергия сарфини қисқартириш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш борасида ҳам салмоқли натижаларга эришилди. Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида 173 иситиш қозони энергия тежамкор қозонларга, сув хўжалиги ташкилотларида 6 насос, 23 электр двигатели янгисига алмаштирилди.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида 230 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Йиғилишда эришилган ижобий натижалар билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар ҳам атрофлича таҳлил этилиб, уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди. Айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашдаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, уни янада кенг ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди.

Андижон вилояти фаоллари йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.Розуқулов сўзга чиқди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устувор вазифалар белгиланди