ЎзА Ўзбек

16.05.2018 17:31 Чоп этиш версияси

Яқин келажакда қуритилган мева ва тўқимачилик маҳсулотларини АҚШга экспорт қилинади

Яқин келажакда қуритилган мева ва тўқимачилик маҳсулотларини АҚШга экспорт қилинади
UzbUSA2018

Президентимизнинг АҚШга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон ва АҚШ компаниялари ўртасида ҳамкорлик келишувларини имзолаш давом этмоқда.


«Ўзбекэнерго» акциядорлик компанияси бошқарув раиси Улуғбек Мустафаев ва «SkyPower Global» Президенти Михаил Энтензон ўртасидаги ана шундай ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Мазкур компаниялар келгусида “Ўзбекистонда қуёш электр-энергиясини қуриш” лойиҳасини ривожлантиришда ҳамкорлик қилади.

Шунингдек, АҚШнинг «Golden Natural Group» компанияси раҳбари «Uz-American Trade Сorp...» савдо уйининг бош директори Бобур Бекмирзаев билан ҳам ҳамкорлик борасида шартнома имзолади. Унга кўра, юртимизда қуритилган мевалар ва тўқимачилик маҳсулотлари АҚШга экспорт қилинади.


ЎзА
8 079