Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

01.09.2018 13:03 Чоп этиш версияси

Қуритиб, қадоқланган мева-сабзавотлар

Қуритиб, қадоқланган мева-сабзавотлар
Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги “Илҳомжон Намуна” МЧЖ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, қадоқлаш билан шуғулланади.

Корхонада 10 киши меҳнат қилмоқда. Маҳсулот тайёрлаш қуввати кунига 500 килограммдан зиёд. Фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган бақлажон, сабзи, ошқовоқ, булғор қалампири, ўрик, олма каби мева-сабзавотлар ва кўкатлар корхонада сифатли қуритилиб, қадоқланган ҳолда бозорга чиқарилмоқда.

Айни пайтда корхона мутассаддилари маҳсулотни экспортга йўналтириш ҳаракатида.

Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА