ЎзА Ўзбек

24.09.2018 Чоп этиш версияси

Қумқўрғонда 100 дан ортиқ янги лойиҳа ишга туширилади

Қумқўрғонда 100 дан ортиқ янги лойиҳа ишга туширилади

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида жорий йилда қиймати 212 миллиард 135 миллон сўмлик 111 янги лойиҳани ишга тушириш кўзда тутилган. 

Ҳозирги кунга қадар жами қиймати 41 миллард 109 миллон сўмлик 54 лойиҳа ишга туширилган бўлиб, бунинг натижасида 300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. 

Бу ҳақда Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгашидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълумот берилди.

Йиғилишда халқ вакиллари туман молия бўлими бошлиғи Х.Чориевнинг ҳисоботини тингланди, дея хабар бермоқда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси матбуот хизмати.

Туманда етиштирилаётган мева, сабзавот ва полиз маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган қиймати 11 миллон 22 минг долларга тенг бўлган лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, лойиҳа доирасида 80 дан ортиқ кишининг бандлиги таъминланиши кўзда тутилган. 

Ҳозирги кунда тумандаги барча корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 80 фоизи экспорт қилинмоқда. Шу билан бир қаторда ҳудудда яна бир лойиҳа – ингичка толали пахтани қайта ишлаш орқали экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйилади.

4 402
Икром Аввалбоев, ЎзА​​