Мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллиги кенг нишонланган жорий йилда пахтакорларимиз 3 миллион 400 минг тоннадан зиёд юксак хирмон бунёд этиб, шартнома мажбуриятини ошириб бажарди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, фермер хўжаликларининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, ерга муносабатнинг ўзгаргани миришкорларимиз муваффақиятида муҳим омил бўлди.

Пахтадан мўл ҳосил етиштириш замирида заҳматкаш, ишнинг кўзини биладиган, азму шижоатли бободеҳқонларнинг машаққатли меҳнати мужассам. Жорий йилда ҳам сермаҳсул, зараркунанда ва касалликларга чидамли, иқлим шароитимизга мос ғўза навлари экилиб, агротехник тадбирлар ўз вақтида ўтказилди. Давлатимиз раҳбарининг 2014 йилда ғўза навларини жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисидаги қарорига асосан майдонларда иқлим шароитимизга мос, ингичка ва ўрта толали ғўза навлари парваришланди. Далаларга ғўзанинг “Бухоро-6”, “Бухоро-102”, “Султон”, “Наманган-77”, “С-6524”, “Ибрат”, “Меҳнат” каби эртапишар, саноатбоп, серҳосил, жаҳон пахта бозорида харидоргирлиги билан ажралиб турадиган навлари экилди. Натижада тажрибали деҳқон ва фермерларимизнинг фидокорона меҳнати эвазига сифатли пахта хомашёси тайёрланди.

Далалар тежамкорлик билан суғорилди, ғўза қаторларига меъёрида ишлов берилди. Хизмат кўрсатувчи ва таъминот ташкилотлари билан шартнома асосида иш олиб борилгани боис минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини етказиб беришда узилишлар бўлмади.

Мамлакатимизда аграр соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида Ўзбекистон пахтасининг юқори сифати жаҳонда кенг эътироф этилиб, тўқимачилик маҳсулотларимизга хорижда талаб тобора ортмоқда. Жорий йилнинг 13-14 октябрь кунлари Тошкентда ўтган X халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасида бу яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Ярмаркада 580 минг тонна пахта толасини сотиб олиш бўйича шартномалар имзоланди. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича қиймати 1 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган шартномалар тузилди.

Мустақиллик бизга пахта хомашёсини сўнгги босқичгача қайта ишлаш имконини берди. Мисол учун, кейинги йилларда енгил саноатга 2 миллиард доллар миқдорида инвестициялар жалб этилди. Сингапур, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Туркия, Япония, АҚШ, Европа иттифоқи ва МДҲ мамлакатлари ҳамда бошқа давлатларнинг сармоядорлари иштирокида янги корхоналар қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича икки юздан зиёд лойиҳа амалга оширилди.

Бугунги деҳқон – ер эгаси, тадбиркор. У етиштираётган пахта хомашёсини қайта ишлашни йўлга қўйиб, қишлоққа саноатни олиб кирмоқда, аҳоли бандлигини таъминлаш, фаровонлигини оширишга фаол ҳисса қўшаётир. Мўл ҳосил етиштираётган тажрибали, илғор фермерлар сафи йил сайин кенгаймоқда.

Жорий мавсумда пахта далаларида «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган МХ-1,8 модернизацияланган пахта териш машиналари иштирок этгани соҳадаги илғор ютуқлардандир. Фойдаланиш жуда қулай, ҳосилнинг 90 фоизигача тўлиқ тера оладиган машиналар фермерларга маъқул бўлмоқда. Бу йилги мавсумда пахта далаларида 1200 дан зиёд ана шундай машина пахтакорлар оғирини енгил қилиб, ҳосилнинг салмоқли қисмини теришда муҳим роль ўйнади.

Давлатимиз раҳбари томонидан фермерлар меҳнатини рағбатлантиришга кўрсатилаётган юксак эътибор ҳосил салмоғининг кўпайишида муҳим омил бўлаётир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 августдаги “Давлат эҳтиёжлари учун пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларига контрактация шартномасидан ортиқча топширилган пахта хомашёсини қайта ишлашдан олинган пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижроси доирасида пахтачилик билан шуғулланувчи 12 мингдан ортиқ фермер хўжалигига пахта шроти ва шелухаси берилди. Юқори ҳосилдорликка эришган 1200 фермер хўжалиги бир қатор имтиёзлардан фойдаланмоқда.

– Мамлакатимиз фермерлари қилган меҳнатига яраша даромад олаётир, – дейди Кармана туманидаги “Авез бобо” фермер хўжалиги раҳбари Қаҳрамон Рўзиев. – Бу йил 60 гектарда “Бухоро-6” навини етиштириб, биринчи теримдаёқ шартнома мажбуриятини адо этдик ва 285 миллион сўм даромад қилдик. Қишлоқ аҳли учун замонавий шароит яратиб бераётган Президентимиздан беҳад миннатдормиз.

Пахтакорларимизнинг бу улкан ғалабаси Ватанимиз иқтисодий қудратини, халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улкан зафар муборак!