ЎзА Ўзбек

07.02.2019 10:48 Чоп этиш версияси

Қулай фурсатни бой берманг, ишбилармон инвесторлар!

Қулай фурсатни бой берманг, ишбилармон инвесторлар!

2018 йилнинг 11 октябрь куни Президентимизнинг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда – 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.

Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.

Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.

Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан 5321 та бўш ер участкалари, 1 трл. 857 млрд. 512 млн. сўм инвестиция киритиш, 28192 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан 97 млрд. 275 млн. 600 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.


Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2942 та бўш ер участкалари 812 млрд. 567 млн. сўм инвестиция киритиш, 11400 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш шарти билан 19 млрд. 906 млн. 400 минг сўмга сотилди.

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2379 та бўш ер участкалари 90 млрд. 253 млн. 100 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

"E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан 364 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм тенг қийматда 279 млрд. 625 млн. сўм инвестиция киритиш ҳамда 4322 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилиб, бўлиб ўтган савдо натижаларига кўра, бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон 
онлайн – аукцион савдоларида 314 та бўш турган давлат мулки объектлари 173 млрд. 345 млн. сўм инвестиция киритиш ва 3554 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан 11 млрд. 356 млн. 314 сўмга сотилди.

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич баҳоси 1 сўм тенг қийматда жами 50 та бўш турган давлат мулки объектлари 694 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 106 млрд. 208 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган.

Жумладан:

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 194 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 10 млрд. 400 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 1 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 6 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 300 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 3 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 19 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 800 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 12 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 288 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 700 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 3 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 26 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 млрд. 350 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 3 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 70 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 75 млрд. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 12 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 160 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 480 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

- Қорақалпоғистон РеспубликасиДавлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 1 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 5 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 250 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.

АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ

“E-IJRO AUKSION” ЯЭСМга савдога қўйилган 1 сўмлик бинолар

РЎЙХАТИ

1.png

2.jpg

3.jpg

4.jpg

ЎзА
3 959