Ҳудудингиздаги касалхона ва мактабга давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилаётганини билишни истайсизми?
Фуқаролар давлат бюджети томонидан молиялаштирилувчи ўзи яшаётган объектларга молия вазирлиги томонидан қанча маблағ ажратилиши билан қизиқиши табиий.
Фуқаролар давлат бюджети томонидан молиялаштирилувчи ўзи яшаётган объектларга молия вазирлиги томонидан қанча маблағ ажратилиши билан қизиқиши табиий.
Шунингдек, ажратилаётган маблағлар миқдорининг очиқ кўрсатилиши у ерда коррупция ва пул ўзлаштириш каби иллатларнинг олдини олади.
Бундан ташқари, тўлаётган солиқлари қаерга ва қанча миқдорда сарфланаётганидан хабардор бўлган фуқароларнинг солиқ тўлаш маданияти ҳам юқори бўлиши айтилади.
Шунинг учун ҳам давлатда очиқ бюджет сиёсатини олиб бориш мақсадида Молия вазирлиги жорий йилнинг январь ойидан openbudget.uz интернет порталида Ўзбекистон давлат бюджети қаерга йўналтирилгани ҳақидаги маълумотлар жойлаб бормоқда. Аммо, ҳозирда сайтдаги маълумотлар умумий бўлиб, у ерда маълум бир объектлар бўйича маълумот топишнинг имкони йўқ.
Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Шерзод Муҳамедовнинг айтишича, 2019 йилнинг якунига қадар мамлакатдаги барча давлат бюджети томонидан молиялаштирилувчи объектлар ҳақида ҳудудлар кесимида чорак ва йиллик маълумотлар жойлаб борилади.
Мисол учун, фуқаро ўзи яшаётган ҳудуддаги мактаб ёки касалхона учун давлат бюджети қанча маблағ ажратаётганини кузата олади.
Бу ҳақда бугун 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида халқаро валюта жамғармаси мутахассиси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган брифингда маълум қилинди.