ЎзА Ўзбек

14.05.2019 15:40 Чоп этиш версияси

Туяқуш боқиш жуда баракали иш

Туяқуш боқиш жуда баракали иш

Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги Оқбулоқ маҳалласида яшовчи Даврон Холиқов Африка туяқушларини боқмоқда.

“Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастури доирасида Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банк” туман бўлимидан ажратилган 30 миллион сўмлик кредит ҳисобига 16 бош туяқуш жўжаси сотиб олди. Ҳозир туяқуш жўжалари анча ўсиб қолди. 

– Бу ишда туманимиз солиқ инспекцияси бошлиғи раҳбарлик қилаётган 4-сектор ёрдам берди, – дейди Д.Холиқов. – Сектор раҳбарининг кўмагида оилаваий тадбиркорликни йўлга қўйиб, турмуш ўртоғим ва ўғлим ишли бўлдик. Туяқуш юз фоиз чиқитсиз жонивор, Унинг гўшти, шифобахш, пат ва парлари жаҳон бозорида жуда қадрланади. Хуллас ҳақиқий етти хазинанинг бири. Туяқушлар тухум бера бошлагач, уларнинг сонини яна кўпайтириш ниятидамиз.

Туман солиқ инспекциясига қарашли 4-сектор таркибидаги тўртта маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 15 минг 500 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Сектор таркибдаги ишчи гуруҳ аъзолари уйма-уй юриш давомида фуқароларнинг муаммоларини аниқлаб, уни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатмоқда. 

Т. БЕКНАЗАРОВ, ЎзА
1 789