ЎзА Ўзбек

01.07.2020 Чоп этиш версияси

Цементнинг биржа котировкаси яна 4 фоизга пасайди

Цементнинг биржа котировкаси яна 4 фоизга пасайди

Жорий йилнинг 30 июнь куни Товар-хом ашё биржада ўтказилган савдо якунларига кўра, барча маркали цементнинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 754 минг сўмдан 724 минг сўмгача, яъни 4 фоизга пасайди. Бу ҳақда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси матбуот хизмати маълум қилди.

Цемент нархининг шаклланишига биржа томонидан ҳар бир харидор учун 114 тонна миқдоридаги кунлик лимитнинг қўлланилиши ўз ижобий таъсирини кўрсатди. Хусусан, ўтган савдоларда цемент маҳсулотини харид қилган иштирокчиларнинг сони деярли икки баробарга кўпайиб, 540 нафарни ташкил этди.

Умуман олганда, ўтказилган биржа савдоларига жами 38,7 минг тонна цемент маҳсулотлари қўйилган бўлиб, улардан 37,8 минг тоннаси, яъни 99 фоизи сотилди.

4 545
ЎзА