Мамлакатимиз барча қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. 17 апрель куни Тожикистон пойтахтида Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналари маҳсулотларининг миллий кўргазмаси очилди.

Бу ҳақда 2016 йил 27-28 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг тўртинчи мажлиси якунлари бўйича келишувга эришилган эди.

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва экспорт салоҳияти, инвестиция сиёсати билан Тожикистон Республикаси ишбилармон доира вакилларини таништириш, халқимизнинг бой маданий-тарихий мероси ва туризм соҳаси ривожи тўғрисида хабардор қилиш мақсадида ушбу кўргазмага пухта ҳозирлик кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 апрелдаги фармойишига мувофиқ кўргазмани ташкил этиш учун маҳсулотлар, экспозиция материаллари ва зарур жиҳозлар етказиб берилди.

Кўргазмада 160 дан зиёд компания мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган 1 минг 500 турдаги маҳсулотни намойиш этмоқда.

Душанбе шаҳридаги "Пойтахт – 90" савдо маркази ҳудудидаги 2 минг квадрат метр майдонда электротехника, кабель, фармацевтика, сантехника, тўқимачилик, чарм маҳсулотлари, ўқув-лаборатория ускуналари, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, чинни буюм ва идишлар, парфюмерия ва бошқа маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

1000 квадрат метр очиқ майдонда қишлоқ хўжалиги техникаси ва турли осма ускуналар, енгил ва юк автомобиллари, йўловчи автобуслари тақдим этилган.

Тадбир доирасида ташкил қилинадиган бизнес-форум ва семинарларда Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармон доираларининг 500 дан ортиқ вакили қатнашиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама этади. Бу икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш ва ташқи савдо ҳажмини оширишда муҳим аҳамиятга эгадир.

Кўргазма-ярмарка икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, маҳсулотлар турларини кўпайтириш ва ўзаро серқирра ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистонда Ўзбекистон миллий кўргазмаси бошланди