“Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятида қимматбаҳо металлар бўйича илк битимлар амалга оширилди. Масалан, фақат 2019 йилнинг 18 мартидан 20 мартигача ўтган биржа савдоларида умумий қиймати 192,6 миллион сўмлик 46,5 килограмм кумуш сотилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, маҳаллий товар-хом ашё биржасида қимматбаҳо металларни сотиш йўлга қўйилди.

“Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятидан олинган маълумотларга кўра, ўтказилган савдо якунларига кўра, кумушнинг бир ҳафталик биржа котировкаси 1 грамм учун 4 142,56 сўмни ташкил қилди. Таъкидлаш жоизки, биржа савдоларида қимматбаҳо металларни қайта ишлаш бўйича қувватларга эга бўлган саноат мақсадлари учун мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ҳамда заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқарувчилар иштирок этди.

Ҳозирги кунда ички биржа бозорида қимматбаҳо металларни сотиш учун икки шартнома мавжуд. Хусусан, биржа котировка варағига кумуш қуймасининг 500 грамм лотлик Ag-1 маркаси ва олтин қуймасининг 500 граммлик Au-1 маркаси учун шартномалар киритилган.

Айни пайтда кундалик биржа савдоларига 15,5 минг грамм кумуш ва 2,6 минг грамм олтин қўйилмоқда. Бунда қимматбаҳо металларнинг бошланғич нархи Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг сўнгги фиксингига асосан Ўзбекистон миллий валютасида белгиланади. Биржа савдоларида иштирок этиш учун сотувчи ва харидорлар томонидан биржанинг Ҳисоб-клиринг палатасига киритадиган бўнак миқдори биржа битими эҳтимолий суммасининг 1 фоизини ташкил этади.

Заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқарувчилар биржа савдоларида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан бериладиган қимматбаҳо металл ва тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни тақдим этишлари зарур.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Товар-хом ашё биржасида илк бор қимматбаҳо металлар сотувга қўйилди