Пойтахтимизда МДҲ мамлакатлари метрополитенлари, ушбу транспорт тури учун вагон, турли эҳтиёт қисм ва ускуналар ишлаб чиқарадиган йирик саноат корхоналарини бирлаштирган «Метро» халқаро ассоциацияси кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда МДҲ мамлакатлари метрополитенлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантириш масаласи муҳокама этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси А.Содиқов метронинг замонавий мегаполисларда энг қулай, ишончли йўловчи ташиш воситаси сифатида муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Мустақиллик йилларида хавфсиз, қулай ва юксак хизмат кўрсатиш маданияти намунасига айланган Тошкент метрополитени «Метро» халқаро ассоциациясининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиб, ташкилот фаолиятида фаол иштирок этиб келмоқда.

Тадбирда айни пайтда МДҲ мамлакатлари метрополитенлари кунига 16 миллионга яқин йўловчи ташиётгани, бу борадаги йиллик кўрсаткич эса қарийб 5 миллиард нафарни ташкил қилаётгани таъкидланди.

«Метро» халқаро ассоциацияси бош директори И.Ермоленконинг сўзларига кўра, барча метрополитенлар ҳаракат хавфсизлиги, юзага келадиган носозликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида мунтазам маълумот алмашиб туради. Ассоциация аъзолари янги техник ишланма ва замонавий технологиялар билан таништириб борилади. Шу билан бирга, илғор тажрибалар янада оммалаштирилиб, ҳар томонлама ўрганилмоқда. Мажлисда МДҲ маконида энг яхши метрополитенлардан бири бўлган Тошкент метрополитени эришаётган ютуқ ва муваффақиятлар ҳақида фикр алмашилди.

Тадбирда «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси бошлиғи О.Худойқулов давлатимиз раҳбари томонидан соҳани янада ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 14 мартда қабул қилинган фармойишига мувофиқ, Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводида метро вагонларини капитал таъмирлаш, қайта тиклаш ишлари амалга оширилиши туфайли уларнинг хизмат кўрсатиш муддати 15 йилга етказилади. Пойтахт метрополитени эса тез орада ташқи ва ички дизайни яхшиланган, қулай ва юқори хавфсизлик тизимига эга янги вагонлар билан таъминланади.

Тадбир доирасида иштирокчилар Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводи фаолияти билан ҳам танишади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент метрополитени – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида энг яхшилардан бири