Тошкентда VIII “Марказий Осиё савдо форуми“ бошланди
Пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройида“ 17 октябрь куни VIII “Марказий Осиё савдо форуми“ ўз ишини бошлади.
Пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройида“ 17 октябрь куни VIII “Марказий Осиё савдо форуми“ ўз ишини бошлади.АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги томонидан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вазирлик ва идоралар, мамлакатимиз ва хорижий давлатлар ишбилармон доиралари, дипломатик корпус, ахборот-таҳлил марказлари, банк-молия, саноат, ишлаб чиқариш, таълим соҳаси учун масъул ташкилот ва компаниялар вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов, АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиёдаги савдо ишлари бўйича вакили ёрдамчиси Марк Линскотт, USAIDнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Кристофер Эдвардс анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур форум дунё бўйича 70 миллиондан зиёд ҳамкор ва бизнес доиралар вакилларини ўз атрофига бирлаштиришини таъкидлади.
Форум Марказий Осиё мамлакатларида рақобатбардошликни ошириш, савдо фаолиятини қўллаб-қувватлаш, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, янги иш ўринлари яратиш каби мақсадларга қаратилган. Ушбу лойиҳа минтақанинг бешта мамлакатида мева-сабзавотчилик, туризм, транспорт ва логистика соҳаларини жадал ривожлантириш, уларнинг жаҳон бозорига интеграциялашувига кўмаклашиш, экспортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни назарда тутади.
Ушбу форум Ўзбекистон – Америка Қўшма Штатлари савдо-иқтисодий ҳамкорлигида янги босқич бошланган жорий йилда мамлакатимизда ўтказилаётгани билан аҳамиятлидир. “Савдо ва инвестицияларни ривожлантиришда янги истиқболлар“ мавзусида ташкил этилган тадбирда Марказий ва Жанубий Осиё, Европа ва Америка Қўшма Штатлари каби жами 27 мамлакатдан келган давлат ва хусусий секторнинг 2000 дан зиёд вакили қатнашмоқда. Бу Марказий Осиёнинг минтақавий ва халқаро савдо учун очиқлигига яна бир далилдир.
Ушбу бизнес тадбир савдони молиялаштиришга эътибор қаратган ҳолда, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръатларини оширишга, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга, туризмни ривожлантиришга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада кенгайтиришга имкон яратади.
Тадбирда қайд этилганидек, кейинги йилларда Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро савдо муносабатларини яхшилаш борасида қатор ишлар бажарилди. Божхона тарифлари пасайтирилиб, солиқ юки енгиллаштирилди. Эркин савдо тизими имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда товар айирбошлаш ҳажмини сезиларли ошириш имкони яратилди.
Биргина мисол, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва қўшни Афғонистон билан савдо айланмаси ҳажми 38,2 фоизга ошди. Жумладан, Тожикистон билан ўзаро савдо ҳажми қарийб 60 фоиз ўсган. Қозоғистон ва Қирғизистон билан товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45 фоизга ортгани мамлакатимиз иқтисодиётининг қўшни давлатлар билан бир-бирини тўлдириш тамойилига асосланган ҳолда ривожланаётганини кўрсатади. Бироқ ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўп. Бугунги ташқи савдо ҳажми минтақа салоҳиятига тўлиқ мос келмайди.

– Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Марказий Осиё мамлакатлари билан интеграциялашувни таъминлашга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда, – дейди АҚШнинг мамлакатимиздаги муваққат ишлар вакили Алан Мельтцер. – Бунинг натижасида ҳудудда ривожланишнинг ижобий динамикаси кузатилмоқда. Мазкур форум ушбу жараёнда ҳамкорликни йўлга қўйиш, ғоялар алмашиш ва янги бозорларга кириш имконини берадиган масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашиш учун қулай шароит яратади.
Шўъба мажлисларида давом этган форумда минтақада ишлаб чиқаришни молиялаштириш учун муқобил капитал манбасини топиш, туризмни янада ривожлантиришда ижтимоий медиа ва рақамли инфратузилманинг аҳамияти, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишдаги афзалликлар каби муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Анжуманда, шунингдек, илм-фан, технологиялар ва санъат соҳаларида хотин-қизлар иштирокини ошириш, улар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, бу борада мавжуд тўсиқларни бартараф этишга қаратилган маърузалар тингланди, тақдимотлар ташкил қилинди.
Марказий Осиё савдо форуми доирасида савдо кўргазмаси ҳам ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Покистон, шунингдек, АҚШ, Италия, Нидерландия, Япония, Германиянинг турли тармоқлар, жумладан, транспорт, туризм, ахборот технологиялари, асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, мева-cабзавот етиштириш ва қайта ишлаш корхоналари, компания ва фирмаларнинг 100 дан зиёд вакиллари иштирок этмоқда.