ЎзА Ўзбек

14.09.2018 14:04 Чоп этиш версияси

Тошкент вилоятида наслли қорамолларни кўпайтириш бўйича илмий марказ ташкил этилади

Тошкент вилоятида наслли қорамолларни кўпайтириш бўйича илмий марказ ташкил этилади

Беларусь Республикаси ишбилармон доираси вакилларидан иборат делегация Тошкент вилоятида бўлиб, вилоятнинг инвестицион муҳити билан танишмоқда.

Вилоят ҳокими Ғ.Ибрагимов Беларусь Республикаси Минск шаҳар ижроия қўмитаси раиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда томонлар ўртасида савдо-саноат, туризм, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларида ҳамкорлик қилишга оид битимлар имзоланди.

2706c565-491e-4ff7-8915-c1b2e2f00000.jpg

Мулоқотда Беларусь давлатида ёғочдан сифатли мебель ишлаб чиқариш саноати ривожланганлиги эътироф этилиб, томонлар мазкур соҳада ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувга эришди. Шунингдек, чорвачилик, хусусан наслли қорамолларни кўпайтириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш, бу борада ҳамкор давлатнинг илмий марказлари билан ҳамкорликда вилоятда “Илмий марказ“ ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.

bb530a44-64dd-41aa-997b-07008a4e9693.jpg

Маълумотларга кўра, Беларусь Республикаси Минск шаҳар делегацияси вакиллари 15 сентябрга қадар вилоятда бўлиб, туризм объектлари, қишлоқ хўжалиги, хусусан пахта, балиқ ва картошка етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳамда иссиқхоналар фаолияти билан танишади.

Авазбек Худойқулов, ЎзА
2 881