ЎзА Ўзбек

12.07.2020 Чоп этиш версияси

Тошкент вилоятида 533,3 минг тонна картошка етиштириш режалаштирилган

Тошкент вилоятида 533,3 минг тонна картошка етиштириш режалаштирилган

Бу йил Тошкент вилоятида 18 минг гектар майдонга картошка экиш режалаштирилган.

Йил якунида жами 533,3 минг тонна, хусусан, такрорий майдонлардан 244 минг тонна картошка олиш кутилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 59 фоизга кўп. Энг муҳими, бу йил ғалладан кейин Ўрта Чирчиқ туманида энг кўп майдонда картошка етиштирилади. Жумладан, 2 минг гектардан 40 минг 437 тонна ҳосил олиш мўлжалланган.

Пандемия шароитида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади. Шу боис, картошкадан юқори ҳосил олиш учун зарур чоралар кўрилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, такрорий майдонларга экиладиган картошка учун жами 36,7 минг тонна уруғлик талаб этилади. Унинг 29 минг тоннаси вилоятдаги фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналаридан олинса, қолган қисми, яъни 7,7 минг тоннасини 3 та импортёр корхона Россия, Қозоғистон ва Голландиядан олиб келади. Бунинг учун зарур бўладиган 192 миллиард сўмнинг 40 миллиарди банк кредитлари ҳисобидан қопланиши кўзда тутилган.

5 060
А.Мусаев, ЎзА