Тошкент вилояти пахтакорлари қарийб 220 минг тонналик улкан хирмон бунёд этиб, давлатга пахта сотиш режасини ортиғи билан бажарди.

Жорий мавсум вилоятда 73 минг гектарда ғўзанинг серҳосил, маҳаллий иқлимга мос навлари парваришланиб, мўл ҳосил етиштирилди. Ҳудуднинг ўзига хос географик иқлим шароитидан келиб чиқиб, йиғим-терим мавсуми бошқа ҳудудларга нисбатан кечроқ бошланган бўлса-да, пахтакорлар томонидан белгиланган марра забт этилди.

Бу борада айниқса, Чиноз, Қуйи Чирчиқ, Пискент ва Ўрта Чирчиқ тумани пахтакорлари юқори ҳосилдорликка эришиб, белгиланган режани ортиғи билан бажаргани қўл келди.

Жумладан, чинозлик пахтакорлар жорий мавсум 18 минг 600 тонна пахта топшириш мажбурияти олиб, амалда қабул пунктларига қарийб 21 минг тонна пахта топширди. Қуйи Чирчиқ тумани миришкорлари эса 27 минг тонна ўрнига қарийб 30 минг тонна пахта топшириб, белгиланган режани 10 фоиз ортиғи билан уддалади.

8 минг 100 гектардан ортиқ майдонга чигит қадаб, мўл ҳосил етиштирган пискентлик пахтакорлар ҳам пешқадамлар қаторидан ўрин олди. Айни пайтга қадар пискентликлар қабул пунктларига 23 минг 400 тонна ўрнига 25 минг тоннадан ортиқ пахта топширди. Шунингдек, 26 минг 100 тонна пахта топшириш мажбуриятини олган Ўрта Чирчиқ тумани пахтакорлари ҳам режани 6 фоиз ортиғи билан бажариб, вилоят бўйича пахта режаси бажарилишига муносиб ҳисса қўшди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти пахтакорлари ҳам маррани забт этди