ЎзА Ўзбек

14.08.2019 Чоп этиш версияси

ТИФ Миллий банки: Кредитлар аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда

ТИФ Миллий банки: Кредитлар аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда

Мамлакатимизда импорт ўрнини босувчи, арзон ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу – биринчи навбатда, янги корхоналар ташкил этиш ва ундаги иш ўрни ҳисобига аҳолининг бандлигини таъминлаш, арзон ва сифатли маҳсулот ҳисобига эса уларнинг кундалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган ҳаражатини қисқартириш, пировардида, турмуш фаровонлигига эришишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Мазкур йўналишдаги янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, мавжудларининг ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини оширишда тадбиркорлик субъектларига банклар томонидан қулай ва сифатли хизмат кўрсатилаётгани, айниқса мақсадли кредитлар тақдим этилаётгани муҳим аҳамият касб этаётир.

Бу борада Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан ҳам тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига ҳар томонлама сифатли хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, фаолиятини кенгайтириш учун кредитлар ажратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Банк томонидан Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “GOLDEN STYLE CERAMICS” масъулияти чекланган жамиятига ташкил этилган пресс-турда мазкур йўналишдаги ишлар МЧЖ мисолида таништирилди.

9.JPG

10.JPG

11.JPG

2016 йилда иш бошлаган “GOLDEN STYLE CERAMICS” МЧЖда керамикадан 20 турдаги сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Италия технологияси билан жиҳозланган корхона томонидан йилига 60-70 минг дона арзон ва сифатли маҳсулот тайёрланиб, ҳаридорларга етказилмоқда.

– Асосий эътиборни сифатга қаратганмиз, – деди корхона директори Н.Маҳмудов. – Бозор, яъни бизнес бу рақобат демакдир. Рақобатда ютиш эса ўз навбатида сифат ва нарх уйғунлигини талаб этади. Маҳсулот учун керак бўладиган аксарият хомашёнинг мамлакатимизда мавжудлиги нарх мувозатини талабга мослашга имкон яратади. Сифат борасида эса бир гуруҳ ишчи-ходимларимизнинг Италияда малака ошириб келгани қўл келаётир.

Айни пайтда корхона маҳсулотига бозорда талабнинг юқорилигидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш режалаштирилмоқда.

– Шу мақсадда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Мирзо Улуғбек филиалидан 695 миллион доллар кредит олаяпмиз, – дейди МЧЖ директори. – Ушбу маблағга Хитойнинг “YIWU GUANXIAOIMP AND EXP Co.LTD” корхонасидан 2 хил линия орқали 5 жамланмада ускуна олиб келамиз. Мазкур замонавий жиҳозлар ўрнатилгач, қўшимча 30 га яқин иш ўрни яратилади ва ишчиларимиз сони 60 нафарга етади. Шунга мос равишда ишлаб чиқариш ҳажмини тўлиқ қувватга – 120 мингга етказиш ва маҳсулотимиз бир қисмини қўшни давлатларга экспорт қилишни мўлжаллаяпмиз.

Пресс-тур доирасида журналистлар пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги “Саёҳат” номли аҳолига хизмат кўрсатиш маркази фаолияти билан ҳам танишди.

19.JPG

21.JPG

Марказ томонидан ҳудудда жойлашган Шуҳрат, Қатортол каби бир қатор кўчаларда жойлашган тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига омонатларни қабул қилиш, валюта айрибошлаш, халқаро пул ўтказмалари, кредит ажратиш, юридик ташкилотларга банк хизмати кўрсатиш, пластик карточкалар эмиссияси ва терминаллар ажратиш, коммунал тўловлар қабул қилиш каби хизматлар кўрсатилмоқда.

Марказ ҳудудий жойлашувидан келиб чиқиб 35 минг нафар мижозга хизмат кўрсатиш, бир кунда эса 70 нафаргача мижозни қабул қилиш имконига эга. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан аҳоли ва тадбиркорларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида 6 та ана шундай марказ фаолияти йўлга қўйилган.

Журналистлар пресс-тур доирасида шунингдек, банк тасарруфидаги “Ёшлик” спорт-соғломлаштириш мажмуаси фаолияти билан ҳам танишди.

Снимок.JPG

27.JPG

30.JPG

23.JPG

25.JPG

Спорт-соғломлаштириш мажмуаси таркибида очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзалари, 2 та мини футбол ва катта футбол майдони, 6 та теннис корти, югуриш йўлаклари, 2 та тош кўтариш бўйича машғулотлар зали, каратэ, бадиий гимнастика, шейпинг, кураш ва шахмат хоналари, шунингдек, мини зоопарк мавжуд бўлиб, спортсевар аҳолига сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

9 529
Авазбек Худойқулов, ЎзА мухбири