ЎзА Ўзбек

08.08.2019 Чоп этиш версияси

ТИФ Миллий банки доимо халқ хизматида

ТИФ Миллий банки доимо халқ хизматида

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 2019 йил 29 июлда xabar.uz сайтида эълон қилинган “Банклар пулимизни бермаяпти. Аҳолига қўй ва қорамол тарқатган тадбиркорлар банкротлик ёқасида” номли мақолага муносабат билдирди.

Президентимизнинг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор“ дастурини амалга ошириш тўғрисида“ги ва 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари бўйича Ўзмиллийбанк томонидан имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.

Жумладан, 2019 йил 30 июль ҳолатига Ўзмиллийбанк томонидан Қашқадарё вилоятидаги жами 1852 нафар аҳолига ҳамда тадбиркорлик субъектларига 22 165,76 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилди. Хусусан, Ғузор туманининг ўзига 425 нафар фуқарога 5 391,3 миллион сўмлик кредит маблағлари ажратилган.

ТИФ Миллийбанки томонидан мазкур дастур бўйича лойиҳаларни молиялаштириш ишлари давом эттириб келинмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Ҳар бир оила – тадбиркор“ дастури доирасида кредит ажратишда фуқаролар тақдим қилинган рўйхат ичидан таъминотчиларни эркин тарзда танлаш ва улар билан шартнома тузиш ҳуқуқига эга. 

Мақолада ёритилган ҳолат бўйича масъул ходимлар томонидан тегишли ишлар олиб борилмоқда ва келтириб ўтилган Дастур бўйича кредит олиш режаси бўлган фуқароларнинг банкимиз филиалига мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

ТИФ Миллий банки ахборот хизмати

4 335
ЎзА