ЎзА Ўзбек

04.03.2019 Чоп этиш версияси

Ўтган ойда нарх-наво қимматлашди(ми?)

Ўтган ойда нарх-наво қимматлашди(ми?)

Ой давомида маҳсулотлар нархи 1,8 фоизга қимматлашди. Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари 2,0 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,5 фоиз, хизматлар нархи эса 0,8 фоизга ошди. 

Давлат статистика қўмитаси эълон қилган 2019 йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражаси ҳақидаги маълумотда ушбу рақамлар қайд этилди.

Ой давомида нархларнинг ўсиши борасидаги учлик

• Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларнинг ўсиши борасидаги етакчилик мева-сабзавот маҳсулотларига тегишли – 4,0%га қимматлашган;

• иккинчи ўринда умумий овқатланиш муассасалари – 3,3 фоиз;

• учликнинг сўнгги поғонасида сут маҳсулотлари – 3,2 фоизга қимматлашган.

Гўшт маҳсулотлари орасида колбаса ва дудланган гўшт нархлари сезиларли даражада қимматлашган, парранда гўшти маҳсулотлари эса аксинча, бироз арзонлашган.

Шакар, чой, қандолат ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ой давомида ўртача 1,7 фоизга ошган.

Нон маҳсулотлари гуруҳи

• ёрма ва дуккакли, макарон маҳсулотлари – 2,4 фоиз;
• мош 2,3 фоиз; 
• гуруч 1,9 фоиз;
• тандир нон 0,5 фоиз, 
• буғдой уни 0,4 фоизга қимматлашган.​​

6 509
ЎзА