Термиз шаҳрида “Амудар Текс” Ўзбекистон – Англия қўшма корхонаси фойдаланишга топширилди

Термиз шаҳрида “Амудар Текс” Ўзбекистон – Англия қўшма корхонаси фойдаланишга топширилди. 

Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрамига туҳфа бўлган йирик корхонанинг очилиш маросимида мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар барча йўналишларда бўлгани каби аграр тармоқни изчил ривожлантириб, юртимизнинг саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Табиий иқлим шароит ва унумдор тупроққа эга Сурхондарё вилоятининг фидойи миришкорлари пахта парваришлашда бой тажрибага эга. Воҳада етиштирилаётган тола сифати ва саноатбоплиги билан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда муҳим ўрин тутади. Вилоятда йиғиб олинаётган хом ашёни ҳудуднинг ўзида қайта ишлашга қаратилаётган эътибор иқтисодиётни ривожлантириб, аҳоли даромадларини ошириш ва уларнинг бандлик масаласини ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда.

434fe502-3971-4c33-8346-097fca5d236f.jpg

Хорижнинг 13 миллион 500 минг доллар қийматидаги замонавий ускуналари билан жиҳозланган мазкур қўшма корхона маҳаллий шароитда етиштирилган пахта хом ашёсидан йилига 7 минг тонна сифатли ип-калава ишлаб чиқаради. 700 киши меҳнат қиладиган янги корхона бир йилда 10 миллион доллардан ортиқ қийматдаги рақобатбардош тайёр маҳсулотни экспорт қилиши кўзда тутилган.

Тадбир иштирокчилари қўшма корхонанинг иш жараёни билан яқиндан танишди. 

Корхонанинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Пўлатов сўзга чиқди. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда яна бир йирик корхона иш бошлади