ЎзА Ўзбек

14.07.2020 Чоп этиш версияси

Телеграмда минг АҚШ доллари ютиб олиш мумкинми?

Телеграмда минг АҚШ доллари ютиб олиш мумкинми?

«Салом, 1000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ютиб олишни истайсизми? Телеграм орқали рўйхатдан ўтинг ва ютуққа эга бўлинг».

Шу кўринишдаги хабар балки сизга ҳам келгандир. Ундай бўлса билингки, бу кибер фирибгарларнинг навбатдаги найрангларидан бири. Рўйхатдан ўтишингиз билан сизга телеграмдан код рақамлари келади, уларни ютуқ тарқатувчи «саховатчи»ларга юборишингизга тўғри келади. Алданиб юборишингиз билан, билингки, улар телеграм тармоғингизга, яъни сиздаги телефон рақамлар рўйхатига эга бўлади. Сизга эса табиийки, ваъда қилинган минг АҚШ доллари берилмайди. Афсуски, кўпчилик бугун ана шундай найрангларга чув тушмоқда.

Бу каби кибер фирибларнинг турли кўринишлари бугун тез-тез учраб турибди. Уларга алданманг ва оддий кибергигиенага риоя қилинг.

Сизга тегишли бўлган рақамлар фақатгина сизга тегишлидир. Уларни номаълум алоқа рақамларига юборманг. Шубҳали, викториналарда иштирок этманг. Электрон почта, телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларнинг кириш сўзларини сир тутинг ва осон «пароль»лардан фойдаланманг.

20 396
ЎзА