ЎзА Ўзбек

19.10.2019 Чоп этиш версияси

Ҳафталик аукцион натижалари

Ҳафталик аукцион натижалари


14-18.10.2019 йил ҳолатига

Якка тартибда уй-жой қуриш учун

Ҳафта давомида жами 3 табошланғич нархи 2 млн. сўмлик якка тартибда уй-жой қуриш хуқуқи 9,8 млн. сўмга сотилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида хозирги кунда 136 та бошланғич нархи 1 млрд. 248,7 млн. сўмлик якка тартибда уй-жой қуриш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Давлат мулки объектлари

Бошланғич қиймати 4 млрд. 784 млн. сўм бўлган 6 та давлат улушлари 4 млрд. 912 млн. сўм қийматида сотилган.

Ҳафта давомида бошланғич қиймати 4 млрд. 333 млн. сўм бўлган 5 та давлат улушлари реализация қилиш учун савдога чиқарилган.

Бошланғич нархи 1 сўм қийматдаги бўш бинолар

Ҳафта давомида 20 та бошланғич баҳоси 1 сўм қийматидаги бўш турган давлат бинолари реализация қилиш учун савдога чиқарилган.

Шунингдек, бошланғич нархи 1 сўм қийматдаги 19 та бинолар 28 млн. сўм қийматида сотилган.

Бўлиб ўтган аукцион якунларига кўра, ғолиб иштирокчилар 8 млрд. 960 млн. сўм миқдорида инвестиция киритиш ҳамда 199 та янги иш ўринларини яратиш мажбуриятларини ўз зиммасига олган.

1.jpg

Давлат мулкини ижарага бериш

Ҳафта давомида 169 та давлат мулки 1 млрд. 042 млн. сўм қийматида ижара бериш учун савдога чиқарилган ҳамда бошланғич ижара қиймати 1 млрд. 291 млн. сўм бўлган 142 та давлат мулки 1 млрд. 565 млн. сўм эвазига сотилган.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ

Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 187 та бошланғич нархи 510 млн. сўмлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқ 37 млрд. 175 млн. сўмлик инвестиция киритиш ва 583 га яқин янги иш ўринларини яратиш шарти билан 2 млрд. 318,9 млн.сўмга сотилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 3 776 та бошланғич нархи 107 мрлд. 31 млн. сўмлик бўш ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

2.jpg

Металл қазиб олиш хуқуқи

Ҳафта давомида жами 5 тақимматбахо металларни қазиб олиш ҳуқуқи 40,9 млн. сўмга сотилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида хозирги кунда 6 та бошланғич нархи 45 млн. сўмлик қимматбахо металларни қазиб олиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича

Суд ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича жорий ҳафтада 99 та бошланғич нархи 37 млрд. 994,6 млн. сўмлик объектлар онлай-аукционга чиқарилди.

Ушбу ҳафта давомида 48 та бошланғич нархи 14 млрд. 447,8 млн. сўм бўлган объект 15 млрд. 911,2 млн. сўмга сотилди.

3.jpg

Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!

“Электрон онлайн-аукционларни
ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати


7 829
ЎзА