Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.05.2017 11:28 Чоп этиш версияси

Ташаббус изланишга ундайди

Ташаббус изланишга ундайди Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус – 2017” кўрик-танловининг Навоий вилояти босқичи ўтказилди.

Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги ташаббус ва ғояларни қўллаб-қувватлаш, айниқса, ишбилармон ва кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш, ёш тадбиркорларга кенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги ишланма ва лойиҳаларни оммалаштираётган ташаббускорларни муносиб рағбатлантиришда ушбу танлов алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Навоий вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган танловда тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўз маҳсулотларини намойиш этди.

“Энг яхши тадбиркор” йўналишида Навоий шаҳридаги “Ишонч гилам” Ўзбекистон – Туркия қўшма корхонаси директори Шавкат Холназаров, Кармана туманидан Элёр Раҳматов “Энг яхши ҳунарманд”, Нурота туманидан “Азим ота” фермер хўжалиги раиси Илҳом Самиев “Энг яхши фермер” йўналишида ғолибликни қўлга киритди. Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.

Танловда “Энг яхши ёш тадбиркор”, “Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”, “Энг яхши экспортчи”, “Энг масъулиятли ижтимоий шерик” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, муносиб тақдирланди.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
3 664






Все о погоде - Pogoda.uz