Миллий матбуот марказида “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси биринчи ўринбосари Ф.Бобоев ва бошқалар Президентимизнинг 2018 йил 3 майдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳани ривожлантиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

– Қарорга мувофиқ корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2023 йилнинг 1 январигача солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар бўйича имтиёзлар берилди. Уюшмага эса хом ашёни қайта ишлашда илғор технологияларни жорий этиш, маҳсулот турларини диверсификациялаш ва экспорт қилинадиган товарларни кенгайтириш асосида уларнинг жадал ривожланиши учун шарт-шароит яратиш, ярим тайёр чармни экспорт қилиш жараёнини самарали мониторинг қилиш каби вазифалар юклатилди, – деди Ф.Бобоев.

“Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан 2017 йилда чармпойабзал маҳсулотлари 17 давлатга экспорт қилинган бўлса, жорий йил якунида бу кўрсаткични 24 тага етказиш режалаштирилган. Ўтган йилда 81 миллион АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилинган.

Матбуот анжуманида уюшма қошида янги ташкил этилган ташкилотлар “Ўзчармимпэкс” унитар корхонаси ҳамда Чарм-пойабзал соҳасини янада ривожлантириш жамғармаси ҳақида маълумот берилди.

“Ўзчармимпэкс” унитар корхонаси корхоналарга маркетинг, чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйначилик, қоракўл ва жун маҳсулотлари экспортини амалга ошириш, хорижий шериклар билан тузилган шартномалар асосида ҳамда хорижда ташкил этилган савдо уйлари орқали экспорт қилиш, тармоқ ташкилотларига технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва бошқа материалларини етказиб беришга кўмаклашиш билан шуғулланади.

Чарм-пойабзал соҳасини янада ривожлантириш жамғармасининг вазифаси эса соҳада кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини жорий қилишга молиявий ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тараққиётнинг янги уфқлари